ИИВ ЙҲХББ Ўзбекистон бўйича мавжуд онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камералар тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида жами 28 та стационар радарлар ва 89 та ЙҲҚ камераси мавжуд.
Шунингдек, стационар радарлар Жиззахда 15 та, Қашқадарёда 1 та, Қорақалпоғистонда 6 та, Навоийда ва Бухорода 8 тадан, Тошкент вилоятида 29 та, Сурхондарёда 4 та, Фарғонада 5 та, Самарқандда 12 та ва Сирдарёда 11 та мавжуд.
ЙҲҚ камералари Хоразмда 16 та, Бухорода 32 та, Қашқадарёда 6 та, Қорақалпоғистонда 10 та, Навоийда 12 та, Тошкент вилоятида 37 та, Фарғонада 21 та, Андижонда 82 та, Наманганда 38 та ва Самарқандда 6 та мавжуд.
ЙҲҚ камераси ва стационар радарларнинг туманлар ва шаҳарлар кесимида жойлашувини ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.