• 12 076 сум
    20.37
  • 13 995 сум
    -13.76
  • 169 сум
    0.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    20.37
  • 13 995 сум
    -13.76
  • 169 сум
    0.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 апреля 2018

Тошкентдаги поликника врачлари мажбуран кўча тозалашга чиқарилганми?

Ижтимоий тармоқлар ҳамда айрим интернет нашрларида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликника врачлари мажбуран кўча тозалашга чиқарилгани айтилган эди.

3277
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матубот хизмати бу мақола ёзасидан ўрганишлар олиб борди ҳамда бунга расман раддия эълон қилди.

Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган ва истиқомат қилаётган масканнинг тоза – озода бўлишини хоҳлайди. Қолаверса ҳар бир касб эгасига ҳам ўз ишлаётган корхонаси ёки ташкилоти атрофи, қўйинки ўз хонасининг тоза – покиза холда сақланишида ўз хиссасини қўшади, хусусан шифокорларимиз ҳам.

Мирзо Улуғбек туман 8-сон оилавий поликлиникаси ходимлари ҳам туман аҳолиси сингари умумхалқ хашарларида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашиб, доимо ўз хиссаларини қўшиб келадилар. Ходимлар поликлиника худудларини тозалаш ишларини фақат шанба кунлари, яъни “озодалик куни”да ишдан ташқари вақтда бажарадилар.

Бу борада Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли оилавий поликлиниканинг иккинчи умумий амалиёт бўлими мудири Саидова Гулчеҳра Турсуновна биз билан суҳбатда шундай дейди: “Бизнинг оилавий поликлиника ходимлари туманимизнинг барча аҳолиси сингари умумхалқ ҳашарларида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида мунтазам қатнашиб келадилар. Ходимларимиз оилавий поликлиника ҳудудини тозалаш ишларида фақат кичик ва ўрта тиббий ходимлар, хўжалик ишларини юритувчи ходимлар жалб қилинади ва улар ўз махсус кийимларида тозалаш ишларига қатнашишлари мумкин. Шифокорлар ободонлаштириш ва тозалаш ишларига жалб қилинмайдилар. Қолаверса ҳеч қандай мажбурлашлар йўқ.

Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт ходимлари ўз туманинг фидоийларидир, улар тозалик соғлик билан чамбарчас боғлиқлигини яхши тушунадилар. Шунинг учун ҳам ҳафтанинг ҳар шанба куни “Озодалик куни”да ихтиёрий фаол қатнашадилар.

3277
0