19 декабрь куни Яккасарой тумани ҳудудида ўзини Қозоғистон Республикаси фуқароси Байтасов Айдыну Танырберганович деб таништирган шахс аниқланиб ушланган. Бироқ, мазкур шахс билан ўтказилган текширув давомида у аслида:
- Молдахметов Бейбетым Кенжатай улы - 20.09.1984 йилда туғилган, Қозоғистон Республикаси фуқароси, муқаддам бир неча бор судланган, уюшган жиноий гуруҳ аъзоси, лақаби “Бебет”, Қозоғистон Республикаси томонидан ЖКнинг 296-моддаси 4-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш) да кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувда эканлигини, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги аниқланган.
Ҳозирда Б.К.Молдахметовни Қозоғистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилмоқда.