• 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 января 2018

Ёшлар иттифоқи қамоқдан олиб қолган йигит дипломат бўлмоқчи

Тўрт тилни мукаммал биладиган навоийлик Элёрбек 10 йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди. 

2730
0
Ёшлар иттифоқи

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандум имзоланган эди.

Ҳамкорликка асосан, Навоий вилоят Кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан айбланган Элёр Бўриев жиноят иши бўйича жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этди.

Бўриев Элёр Навоий шаҳри, Ломоносова кўчасида ота-онаси билан бирга яшайди. Унинг оиласи намунали оилалардан ҳисобланиб, бундай ножўя ҳаракатни илгари умуман содир этмаган.

Ёшлар иттифоқининг Навоий вилояти ва Навоий шаҳар Кенгаши томонидан унинг ҳаракатлари таҳлил қилинди. Ва ташкилот уни кафилликка олишга қарор қилди.

Элёрнинг қилмишини билмаган ҳолда содир этганлигини, муқаддам судланмаганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг жиноят эканлигини тушуниб етмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан қўлланилган 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоси бекор этилиб, судланувчи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод этилди.

У Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Хитой Халқ Республикасининг "HENAN" университетида таҳсил олган. Хитой, испан, рус, инглиз тилларини мукаммал билади.

— Мен, авваламбор Президентимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўзимга, билимимга ишонаман. Ваъда бераман. Келажакда юртимга нафи тегадиган етук кадр бўламан. Ўзбекистон ва Хитой халқи билан дипломатик алоқаларни ўрнатишга, юртимнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшаман, — деди Элёрбек.

2730
0