• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 27 декабря 2017

Катта шов-шувларга сабаб бўлаётган Острогожская ким?

Давлатимиз раҳбари танқид қилган Элла Острогожская ҳақида маълумот берилди.

5779
0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида Молия вазирлиги тизимидаги собиқ вазир ва собиқ бошқарма бошлиғи Элла Острогожскаянинг иш услубини жиддий танқид қилган эди.

ЎзА Элла Острогожская ва унинг ишлари ҳақида маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Элла Острогожскаянинг ақл бовар қилмас даражада "ўзлаштириб юборилган" маблағлари, чет давлатларда қимматбаҳо мулклари борлиги ва бошқа мамлакатнинг фуқаролигига эга эканлиги қайд этилган.

Э.Острогожская кўп йиллар Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида республика иқтисодиётига ва давлат бюджетига катта зарар етказган. Ўзини хон, кўланкасини майдон, деб ҳисоблаган бу хоним бюджет профицити кўрсаткичларини сохталаштириш, бу орқали эса сохта обрў-эътибор қозонишга ҳаракат қилган.

Ҳар йили ҳисобот йилининг 15 декабридан бошлаб бюджет ташкилотлари бўйича барча турдаги ҳаражатларни, шу жумладан озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарурий тўловларни сунъий тўхтатиб қўйган. Собиқ вазир билан тил бириктириб Давлат раҳбарига ёлғон ҳисобот беришни одатий ҳолга айлантирган.

Оқибатда ҳудудларнинг режадан ошириб бажарган даромадлари республика бюджетига мажбуран олиб қўйилган. Уларнинг устидан ҳукм ўтказиб, бош эгиб келмагунча эркин маблағлар қолдиғи уларнинг ихтиёрига берилмаган.

Вазият шунгача борганки, Э.Острогожская собиқ вазир ва Ходимлар бошқармасининг собиқ бошлиғи билан тил бириктириб, вазир ўринбосарларига ҳам тазйиқ ўтказа бошлаган. Ўзига ёқмаганларнинг лавозимини пасайтирган ёки уларни ишдан бўшатиб, қутилиб қўяқолган.

Биргина мисол: ҳудудларнинг молиявий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилган вазир ўринбосарларидан бирини дастлаб, Жамғармага, кейинчалик энг қуйи бўғинга ишга юборган.

Бугунги кунда ҳақиқат қарор топиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур шахс муносиб лавозимга тайинланди.

Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда халқимизнинг энг зарур эҳтиёжлари умуман ҳисобга олинмаган.

Шу ўринда бир факт: 2016 йилда Давлат бюджетидан Тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун бор-йўғи 483 сўм кўзда тутилган. Республика бўйича жами дори-дармон ва тиббиёт воситаларига 229 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу рақамларни таққослаш учун 2018 йил Давлат бюджети параметрларида Тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун 5 000 сўм ёки жами дори-дармон ва тиббиёт воситаларига 915 миллиард сўм (4 бараварга кўп) режалаштирилганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин. Энди тасаввур қилинг: Тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун 483 сўм белгилаган бу «жонкуялар» наҳотки кетадиган харажатларни ҳисобга олмаган бўлса?

5779
0