• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 октября 2017

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов қамоқдан озод этилди

Фарғона водийсида фермерлар ҳуқуқлари ҳимоячиси ҳамда болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши бўлган шахс Ғанихон Маматхонов қамоқдан озод этилди.

2454
0
Sputnik

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг озод этилишига алоқадор расмий баёнатни эълон қилди.

Элчихона хабарида қайд этилишича, бу воқеа яқиндагина бир неча виждон тутқунлари озодликка чиқарилишидан кейинги яна бир янгилик бўлиб, у Ўзбекистон ҳукумати халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш андозаларига содиқлигини намойиш этувчи қўшимча ижобий қадам бўлди.

Ғанихон Маматхонов 2006 йил қамоққа олинишидан олдин Фарғона водийсида фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши курашиб келган. 

"Америка Қўшма Штатлари Президент Мирзиёев олиб бораётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотларга бўлган садоқатни қўллаб-қувватловчи келгуси қадамларни кутиб қолади" - дея таъкидланади баёнатда.

2454
0