Кеча, 13 февраль куни Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия маркази директори, академик Феруз Назиров ва Россиянинг Академик В. И. Шумаков номли Трансплантология ва сунъий аъзолар Миллий тиббий тадқиқот маркази директори, академик Сергей Готье иштирокида бу жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.
“UzNews.uz” нинг Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги ишончли манбаси хабарига кўра, жарроҳлик амалиёти Тошкент вилоятидан бўлган Убайдулла Дадахўжаевда ўтказилди.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, кўчириб ўтказишдан кейин донор ва реципиент уч йилга яқин вақт давомида профилактик диспансер назоратида бўлади.