• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 мая 2018

“Анҳор-Локомотив” 11 ёшли боланинг ўлими сабаблари борасида маълумот берди

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни боғдаги атракционлардан бирида учаётган боланинг кутилмаганда соғлиги ёмонлашган ҳамда бир қанча вақтдан сўнг оламдан ўтган эди. 

4303
0
UzNews.uz

2018 йилнинг 12 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Анҳор-Локомотив” боғидаги “Баландлик” атракционида уйнаган 11 ёшли бола ўзини ноқулай аҳволда сезгани қайд этилган. Мирзо Улуғбек туманидаги мактаблардан бирининг ўқувчиси бўлган, 2007 йилда туғилган боланинг соғлиги ёмонлашади.

Воқеа соат 21:35да содир бўлган, соат 21:36:35 да эса боғнинг тиббиёт ходимлари етиб келишади ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга эришишади.

Шундан сўнг, бола боғдаги тиббиёт пунктига олиб борилган. Биринчи ёрдам кўрсатиш жараёнида дарҳол тез ёрдам чақирилгани маълум бўлди.

Жабрланган бола 1-ШКШга олиб борилган ҳамда шу ерда бола ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда. Айнан, боғдаги воқеа сабаб боланинг ҳаётдан кўз юмгани учун ҳам боғ маъмурияти боланинг ота-онаси ва яқинларига ўз ҳамдардликларини билдиришмоқда.

Шу ўринда биз ҳам таҳририятимиз номидан вафот этган боланинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдарлик билдириб қоламиз.

Шу сабаб боғ маъмурияти 13-14 май кунлари боғ ҳудудидаги барча кўнгилочар тадбирларни бекор қилди.

4303
0