• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 сентября 2017

Тошкент вилоятида мактаб ўқитувчиси пора олаётган пайтида қўлга олинди

Ўқитувчи ўқувчини Қурилиш ва иқтисодиёт коллежидан Тиббиёт коллежига ўтказиб бериш учун $1500 дан кўпроқ миқдорда пул сўради.

3173
0
tvp.uz

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳамкорликда Чиноз туманида ўтказилган тезкор-тергов тадбир давомида тумандаги 38-сон мактаб ўқитувчиси Б.Ташбаев (1984 й.т.) фуқаролар ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан улардан 2 млн. сўм миқдоридаги пул маблағларини олган вақтда ушланди.

Хусусан, фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ариза билан мурожаат қилиб, унда Б.Ташбаев таълим тизими органларида ишлаб келаётган танишлари орқали унинг қизини Қурилиш ва иқтисодиёт коллежидан Тиббиёт коллежига ўтказиб бериш учун дастлаб 1000 АҚШ доллари ва 500 минг сўм олганини, кейинчалик яна 500 АҚШ доллари талаб қилаётганини билдирган.

Тошкент вилояти прокуратураси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб (фирибгирлик ва пора беришга ундаш), тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3173
0