• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 сентября 2017

Ислом Каримов номидаги фонднинг таҳсил учун грант соҳиблари тақдирланди

Ислом Каримов номидаги Фондда хорижда таҳсил учун грант соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

3262
0

Фонд асосчиси Лола Каримова-Тилляева хабар қилганидек, 12 нафар стипендиат кейинги 2 йил давомида магистрлик дастурида Ангальт амалий фанлар университети (Германия), Рур университети (Германия), Москва меъморчилик мактаби ҳамда Турин политехника университетида (Италия) таҳсил оладилар.

Стипендиатлар қайта тикланувчи энергия манбалари, машинасозлик технологиялари, шаҳарсозлик, сув ва ер ресурсларини бошқариш, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш мутахассисликлари бўйича таҳсил оладилар.

"Грант соҳибларини муносиб ғалаба билан муборакбод этиб, ўқишларида омадлар тилайман. Европанинг пешқадам олийгоҳларида таълим олган кадрлар келажакда Ватанимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшишига чин дилдан ишонаман", - дея қайд этди Ислом Каримовнинг қизи.

Ғолиблар рўйхати: Усмонов Мирусмон, Миртурсинов Мадиёр, Асадов Бекзод, Искандаров Нурсултон, Маҳкамова Лазизахон, Қамбаров Фарҳоджон, Турсуналиев Улуғбек, Гардер Ник, Мирзаахмедов Отабек, Усмонов Абдижалол, Нурмаматов Жаҳонгир ва Фейзуллаев Алим.

Эслатиб ўтамиз, танлов мазкур йилнинг январь ойидан май ойигача ўтказилиб, унда жами 300га яқин Ўзбекистон олий ўқув юрти битирувчилари қатнашдилар.

Ислом Каримов Фонди 2016 йил октябрь ойида мустақил Ўзбекистон Республикасининг асосчиси ва Биринчи Президенти хотирасини ҳамда ҳаётий тамойилларини абадийлаштириш мақсадида ташкил этилган. Иқтидорли ёшларга миллий ва хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олиш учун грантлар тақдим этиш Ислом Каримов номидаги фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидандир.

3262
0