• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Интересное 16 июля 2021

Академик лицейларнинг имтиҳонлари сентябрь ойига қолдирилди

Имтиҳонлар нима сабабдан қолдирилганлиги маълум қилинди.

1514
0
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Матбуот хизмати.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонлари жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилмоқда. 

Таъкидланишича, имтиҳоннинг аниқ санаси маълум бўлгач, қўшимча хабар берилади.

1514
0