• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 апреля 2018

Тошкентда консерваланган қўзиқориндан 7 киши заҳарланди, 1 киши вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтига 7 киши овқатдан заҳарланиш ташхиси билан келган.

2526
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро Олеся Данилова, 2017 йилнинг март ойида авиасозлар бозоридаги нотаниш сотувчидан 3 хил турдаги 18 кг қўзиқорин сотиб олган.

Олеся қўзиқоринларни куз-қиш мавсумида истеъмол қилиш мақсадида уй шароитида консервалаб сақлаб қўяди.

2017 йилнинг 12 сентябрь куни фуқаро Данилова консерваланган қўзиқоринларни бир қисмини Олой бозорида сота бошлаган. Айнан шу кундан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтига овқатдан заҳарланиш ташхиси билан беморлар кела бошлади. Жами 7 нафар бемор даволаниш учун келиб, улардан бир нафари – Маргарита Кошелова, оғир заҳарланиш билан вафот этган.

Яшнобод туман судининг мазкур туманда жойлашган 61-сонли мактабда ўтказилган сайёр йиғилишида фуқаро Олеся Данилова бўйича Суд ҳукми ўқилди.

Жабрланувчининг даъвоси йўқлги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, судланувчига нисбатан тайинланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилу 6 ой синов муддатига алмаштирилди.

Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари огоҳлантиради: уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари овқатдан заҳарланишга ҳаттоки, ўлимга олиб келиши мумкин.

2526
0