• 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 января 2018

Коллеж ўқувчиси ноутбук ва фотоаппартни ўғирлаб “OLX”да эълон берди

Ўғирланган 8 млн.дан ошиқ нархдаги техник воситалар “OLX”да сотувга қўйилди.

3017
0
UzNews.uz

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг “UzNews.uz”га хабар беришича, терговчи сайтда берилган эълонга харидор сифатида мурожаат қилган.

2018 йил 4 январь куни Янгийўл шаҳар Мезон маҳалласидаги Адолат-2 кўчасида яшовчи Соҳиба Каримова Ҳасановна Янгийўл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

У ўз аризасида жорий йилнинг 4 январь куни тахминан соат 12да, номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, девордан ошиб тушиш йўли билан кириб, унга тегишли Мевазор берк кўчасидаги уйидан нархи тахминан 3 млн. сўм бўлган 1 дона  ноутбук, нархи 600 АҚШ доллари бўлган 1 дона “Саnon” русумли фотоаппарати ва нархи 60 АҚШ доллари бўлган 1 дона қўшимча хотира ускунасини ўғирлаб кетилганини қайд этган.

Тошкент вилояти ИИБ ходимларидан тузилган гуруҳ томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов жараёнида жиноятни очиш ҳаракатларини бошлаб юборган Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси Э. Байрбеков техник воситалар сотилиши ҳақидаги эълонларни берадиган “OLX” сайтини назардан қочирмайди.

Сайтдаги Янгийўл шаҳрида яшовчи шахснинг ноутбук сотилиши ҳақидаги эълон терговчи Э. Байрбековнинг эътиборини тортди ва у бу эълонга жабрланувчи Соҳиба Каримованинг ҳам эътибрини қаратди.

Терговчи бу эълон ўрганишга қарор қилди ва ташаббусни қўлга олиб, харидор сифатида сайтда берилган эълонда кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ноутбукни сотиб олишни маълум қилди.

Сотувчи ноутбук билан келган вақтда “харидор терговчи” томонидан шахс сўроққа таклиф этилиб, ноутбукни қаердан ва кимдан олганлиги сўралди.

Аввалига сотувчи турли хил баҳоналар билан ноутбукни айнан қаердан ва кимдан олганлигини ҳақида аниқ маълумот бера олмаганлиги терговчида унга нисбатан шубҳа уйғотиб, ноутбукни таниб олиш учун кўрсатиш мақсадида ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олди.

Ушбу ноутбук Соҳибага таниб олиш учун кўрсатилганда, жабрланувчи томонидан ноутбук таниб олинган ва шундан сўнг “сотувчи”, Янгийўл шаҳрида яшовчи, “Иқтисодиёт касб-хунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси, 2000 йилда туғилган, Элдор Суюнов ўз айбига иқрор бўлиб, ўғирлик йўли билан қўлга киритган бошқа буюмларни ҳам терговга тақдим этган.

Ҳозирда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3017
0