• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 сентября 2017

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиачипталар нархини "музлатди"

Бугундан эътиборан авиачипталар нархлари бир миқдорда сақланиб, миллий валютада сотилади.

3295
0
fb.com/aviakassadarhan

Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги 5177-сонли «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан бажарилмоқда.

UzNews.uz муҳбирига Миллий авиакомпаниядаги тегишли манбаанинг хабар беришича, 2017 йилнинг 5 сентябридан эътиборан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК авиачипталари нархлари миллий валюта – сўмда белгиланади.

Авиачипталар нархларини ҳозирги миқдорда сақлаб қолиш учун, авиачипталарни банд қилиш ва сотиш тизимида евронинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини "музлатиш" қарори қабул қилинди. Яъни, 1 евро 4966,88 сўмни ташкил қилади.

Қайд этиш жоиз, айни вақтда кўплаб авиакассалар хорижий авиаташувчиларнинг авиачипталарини сотишни вақтинча тўхтатган.

3295
0