Ҳукумат порталида бу борада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш бўйича берилган лойиҳа қўллаб-қувватланса, бундай турдаги жарима жазоси белгиланиши мумкин бўлади.
Муҳокамага қўйилган лойиҳада, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини асоссиз равишда рад этган шахс энг кам ойлик иш ҳақининг 5 дан 10 бараваригача, яъни 861 минг 200 сўм дан 1 миллион 722 минг 400 сўм миқдордаги жарима тўлаши кераклиги кўрсатиб ўтилган.