UzNews.uz муҳбирига Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБда берилган хабарга кўра, биринчи ҳодиса Юнусобод туманининг Кичик ҳалқа йўлида содир бўлган.
1991 йилда туғилган "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси юқори тезликда 26 ёшли Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг 2-босқич талабасини уриб юборган.
Пиёда олинган жароҳатлар сабабли 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига етказилган. Талаба олинган жароҳатлар натижасида 28 август куни соат 5 да оламдан кўз юмган.
Эслатиб ўтамиз, айнан шу куни Махтумкули кўчасида соат 17:15 да 1993 йилда туғилган мотоцикл ҳайдовчиси юқори тезликда "CNHTC" юк машинасига тўқнашиб кетган.
Олинган оғир тан жароҳатлари натижасида мотоцикл ҳайдовчиси Тошкент тиббиёт академиясининг 3-шифохонасида оламдан ўтган.
Қайд қилиб ўтамиз, ЙТҲнинг 24 ёшли иштирокчиси Ҳиндистондаги Маҳатма Ганди университетининг 3-босқич талабаси бўлган.