• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 сентября 2017

Ўзбекистон байроғи Нью-Йоркнинг "Уолл-Стрит" кўчасида кўтарилди

2 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрининг молия маркази — Уолл-Стритда Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ.

3052
0

Тадбирда ижтимоий-сиёсий доиралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, сайёҳлар ҳамда шаҳар аҳолиси қатнашди.

Давлат мадҳияси остида Ўзбекистон Республикаси байроғи юқорига кўтарилди.

Бир дақиқалик сукут давомида қатнашчилар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирладилар.

Сўзга чиққан қатнашчилар томонидан истиқлол шарофати билан Ўзбекистон байроғи Ер шарининг барча қитъаларида, катта-кичик шаҳарларда ҳилпираб тургани таъкидланди.

Туркистон — Америка ассоциацияси раиси Абдулла Хўжа АҚШда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигини кўтаринкилик кайфият ва ғурур билан нишонлаётганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, "ўзбек халқи Шавкат Мирзиёев бошчилигида эркинлик ва мустақиллик ҳамда иқтисодий фаровонлик йўлида шаҳдам кетмоқда".

Кўпсонли иштирокчи ва меҳмонларга миллий куй-қўшиқлар ижро этилди, рақс дасталари туҳфа этилди ва бу Нью-Йорк шаҳрининг марказида Ўзбекистон Мустақиллик кунининг эсдақоларли тарзда нишонланганига гувоҳ бўлган юзлаб сайёҳларнинг эътиборини тортди.

Мамлакатимизнинг давлат байроғи Уолл-Стритда 7 кун ҳилпираб туради.

3052
0