• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 10 января 2018

Абдулла Арипов Имомали Раҳмон билан Душанбеда учрашди (фото)

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараларида мавжуд бўлган чекловлар кескин камаяди.

2906
0
Тожикистон Президентининг матбуот маркази

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбега расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди.

Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишлари дўстона ва юқори савияда бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар муҳокама қилинди.

Бундай учрашувларнинг ўтказилиши икки дўст ва қардош мамлакатларнинг ўзаро муносабатлари янада мустаҳкамланиши йўлида муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Шунингдек, учрашув давомида савдо чекловларини бартараф қилиш билан боғлиқ масалалар, фуқароларнинг ҳаракатини соддалаштириш, товарларни ташиш учун таърифларни камайтириш, икки мамлакатни боғлаб турувчи мавжуд йўлларни реабилитатция қилиш, давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинди.

Тожикистон ва Ўзбекистон учун фойдали бўлган сув ва энергетика масаласи, саноат маҳсулотлари кўргазмаларини ташкил этиш, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон маданият кунларини ташкил этиш борасида қилинган ва қилинаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда минтақада мавжуд бўлган терроризм ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувлар олиб бориш бўйича фикр алмашилди.

2906
0