• 12 076 сум
    20.37
  • 13 995 сум
    -13.76
  • 169 сум
    0.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    20.37
  • 13 995 сум
    -13.76
  • 169 сум
    0.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 сентября 2017

Халқаро пул ўтказмаларини энди сўмда амалга ошириш мумкин

«Ўзбекистон почтаси» АЖ Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларусь, Молдова, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмалари алмашинувини қайта йўлга қўйди.

3578
0

Почта матбуот хизматининг қайд этишича, халқаро пул ўтказмалари юқорида келтирилган давлатлар почта муассасалари билан тузилган икки томонлама келишувлар доирасида юридик ва жисмоний шахслардан миллий валютада қабул қилинади.

Миллий валютадаги пул маблағлари пул ўтказмасини жўнатиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан эркин айирбошланадиган валютада ҳамкор давлатга юборилади.

МДҲ давлатларидан кириб келувчи халқаро пул ўтказмалари ҳам мижозларга пул ўтказмаси келиб тушган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўлаб берилади.

3578
0