• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 января 2018

Қозоғистондаги фожеа сабаб фуқароларнинг хорижга бориши осонлашмоқда

Ҳукумат қарорида, бир ой муддатда чартер қатновларни амалга ошириш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби сонини кўпайтириш белгилаб қўйилди.

3086
0
Sputnik

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар”га доир қарор имзоланди.

Қарор Қозоғистон Республикаси Актюбинск вилоятида содир бўлган фожиали воқеалар такрорланишига йўл қўймаслик, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Қарорда, бундан кейин чегарадош давлатлар билан халқаро йўлларда мунтазам автобус қатновлари, чегарадош давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ташиш, улар иштирокида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида борган мамлакатда автотранспорт воситаларида хавфсизлик стандартлари ва талабларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик таъминланиши белгиланди.

Шунингдек, хорижда жабрланган фуқароларга хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан шошилинч ёрдам кўрсатиш механизми ишлаб чиқилиши, Авиация ва темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш учун чипталар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг буюртманомалари бўйича имтиёзли тарифлар бўйича расмийлаштириш назарда тутилган Идоралараро битим тасдиқланиши белгилаб қўйилди.

Бир ой муддатда чартер қатновларни амалга ошириш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби сони шу жумладан плацкарт вагонлар улушини кўпайтириш, бюджети паст бўлган хорижий авиа ва темир йўл компаниялари, шу жумладан “Россия темир йўллари” билан ҳамкорлик масалалари бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилиши ҳам ушбу қарордан ўрин олди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб, йўловчилар билан Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган автобуслар ва микроавтобуслар йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказилади.

3086
0