• 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 августа 2017

Тошкент вилоятида 3 кишининг қотили қўлга олинди

Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳуқуни муҳофаза қилиш органлари томонидан уч нафар кишини қасддан ўлдиришда гумон қилинаётган М.Мусаев қўлга олинди.

3614
0

2017 йилнинг 14 август санасида 38 ёшли эркак «Туробобод» маҳалласи, Туркистон кўчаси, 15-уйда истиқомат қилувчи 79 ёшли Маруф Комилов уйига ташриф буюрган. Хонадон эгаси М.Мусаевга уйида қолишига рухсат берган. Жиноятчи кечаси хонадон эгаси Маруф Комиловни, унинг 66 ёшли ногирон қизини (Ш.Комилова) ҳамда 50 ёшли қизини (Ш.Абдиева) қасддан ўлдирган. Бундан кейин эса жиноятчи уйдан топилган тиллаларни олиб яширинган.

Жиноят мазкур маҳаллада ўрнатилган кузатув камераси орқали ёзиб олинган видеотасвир ёрдамида фош этилган.

Суд томонидан М.Мусаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирги вақтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг  ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

3614
0