• 12 056 сум
    36.54
  • 14 009 сум
    24.43
  • 169 сум
    3.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 056 сум
    36.54
  • 14 009 сум
    24.43
  • 169 сум
    3.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 октября 2017

Россиядаги йирик ЙТҲда 19 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

6 октябрь куни Владимир вилояти Покров туманида содир бўлган ЙТҲ натижасида 19 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

3959
0
Риа-новости

Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, 2017 йилнинг 6 октябрь куни маҳаллий вақт билан саҳар соат 4 атрофида Россиянинг Владимир вилояти Покров туманида поезд ва автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 19 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

Россия ФВВ маълумотига кўра, автобусда 58 киши бўлиб, улардан 2 нафар ҳайдовчи Қозоғистон фуқароси, қолган 56 киши эса Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Вафот этганлар тўғрисидаги маълумотни аниқлаш ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчиси Баҳром Ашрафханов бошчилигидаги Элчихона ходимлари гуруҳи Владимир вилоятига жўнатилган.

Мамлакатимиз Ҳукумати қарорига кўра, ёрдам кўрсатиш ва жабрланганларни олиб кетиш учун Владимир вилоятига махсус самолёт ва мутахассислар юборилмоқда.

ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги маълумот аниқлаштирилмоқда.

3959
0