• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 14 октября 2017

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти бўйлаб сафарини бошлади

Бугун, 14 октябрь куни Шавкат Мирзиёев халқ билан мулоқот дастури доирасида ҳудудлардаги йирик лоийҳалар билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

3472
0
fb.com/Mirziyoyev

Президентимиз Хоразм вилоятига ташрифини Урганч халқаро аэропортида бажарилган реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади, деб хабар қилинмоқда Ўзбекистон Президенти сайтида.

Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ, аэропортда расмий делегациялар, юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш учун зарур шароит яратилмоқда.

Президентимиз бу борада амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар билан танишди. Аэропорт фаолиятини такомиллаштириш, меҳмонлар учун қулайликларни янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди. 

Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи доирасида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар қандай амалга оширилаётгани билан, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

3472
0