Бу ҳақда “UzNews.uz” муҳбирига Қозоғистон Республикаси ИИВ фавқулодда вазиятлар уюшмаси расмий вакили Руслан Иманкулов хабар қилди.
Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, 22 июнь куни соат 10:20 да Актобе вилояти Айтекеби туманида ҳаракатланиб келаётган икки қаватли “Mercedes” русумидаги автобус ағдарилиб кетган. Автобусда 52 та йўловчи бўлган, улардан 50 нафари ўзбекистонлик, 2 нафари қозоғистонлик фуқаролар бўлган.
Ҳодиса натижасида 9 нафар (Ўзбекистон фуқаролари) киши ҳалок бўлган, 18 нафар жароҳатланганлар ( 17 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 1 нафар Қозоғистон фуқароси) касалхонага етказилган. 25 нафар йўловчига эса ҳодиса жойининг ўзида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Актобе вилояти ФВДда 8-713-2- 56-29-62, Айтекеби тумани ФВБда 8-713-39-2-56-45 телефон рақамлари ишга туширилди.