Жумладан, Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ходимлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 20 минг АҚШ долларини харидорга 162 миллион 400 минг сўмга сотилаётган ҳолатини фош этишди.
Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари эса 6 минг 600 АҚШ долларини 54 миллион 780 минг сўмга сотилаётгани ҳолатини аниқлади.
Чилонзор туман бўлими эса, 4 та фуқаро олдиндан тил бириктириб, 20 минг АҚШ долларини харидорга 164 миллион сўмга сотгани ҳолатини аниқлади. Шунингдек, бўлим ходимлари яна бир ноқонуний фаолиятга чек қўйишди. 9 минг 200 АҚШ доллари 74 миллион 796 минг сўмга сотилган ҳолат фош этилган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.