• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 23 января 2018

Тошкентда 9-синф ўқувчиси бошчилигида 70 та телефон ўғирлаб кетилди

Юнусобод туманидаги 96-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси ҳамда Тошкент автомобиль йўллари коллежи ўқувчиси 70 та мобиль телефонларни ўғирлади.

1849
0

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида шу йил 12 январда номаълум шахс Фарҳод кўчасида жойлашган 9-блок 1-қават 2-сонли савдо дўконига ойнасини синдириш йўли билан кириб, у ердан шу дўкон сотувчиси, Илхом Ҳойдаровга тегишли умумий қиймати 4.500 АҚШ доллари бўлган турли русумдаги 70 та мобиль телефонлари ўғирлаб кетилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани 6-даҳа 34-уй 39-хонада яшовчи, Юнусобод туманидаги 96-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2001 й.т. Ё.Ж ва шу даҳа 35-уй 1-хонада яшовчи, Чилонзор туманидаги “Чарх-Комолон” маҳалласида жойлашган Тошент автомобиль йўллар коллежи 2-курс ўқувчиси, 2000 й.т. Д.Ш. содир этганликлари аниқланиб ушландилар.

1849
0