• 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 2018

“Ёнғин хавфсизлиги ўн кунлиги” тадбири

Сўнги вақтларда, Ўзбекистон Республикаси худудида содир бўлаётган кўнгилсиз ходисалар, яъни  ўзига хос ёнғинлар ва уларнинг оқибатида келтирилаётган катта миқдордаги моддий зарар ҳамда, энг ачинарлиси, фуқароларнинг бевақт хаётдан кўз юмаётганликлари кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. 

3326
0
UzNews.uz

Бундай холатлардан бири, 2018 йил 15 февраль куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани, Боғ маҳалласи «Боғ» кўчаси 29-блок, 22-уйда содир бўлган ёнғинлардан биридир.

Ушбу ёнғин оқибатида 22 уйнинг томи, шифти ва уй-жиҳозлари, қўш уйларнинг том қисмилари ёнғиндан зарарланиб, хонадонда бўлган 4 нафар катталар ва 3 нафар норасида болаларнинг куйган ҳолда жасадлари аниқланган. Ёнғин -хонадонинг ертўласида жойлашган иситиш ускунасига келган табиий газнинг уланган жойидан сизиб чиқиши оқибати деб тахмин қилинмоқда.  

Юқорида келтирилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси худудида жорий йилнинг 20 февраль кунидан бошлаб “Ёнғин хавфсизлиги ўн кунлиги” профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳри худудида ўтказилаётган профилактик тадбири жараёнида туман ҳокимликлари, турли назорат идоралар вакиллари, газ ва электр таъминоти корхоналари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари жалб этилиб, туманлардаги 53 та маҳаллалари худудида жойлашган, 119 та давлат тасарруфидаги масканларда ёнғин техник текширувлар, 8096 та шахсий уйлар, кўп қаватли уйлардаги 6914 та хонадонлар, маҳалла фаоллари, уй боши ва хонадон эгалари билан уйма уй юрган ҳолда ўрганиб чиқилиб, аниқланган 3049 та ёнғинга қарши камчиликлардан 2682 таси жойида бартараф этилишига эришилди.

Ушбу маҳаллаларда жойлашган иқтисодиёт тарм оқлари ва ижтимоий соха объектлари каби, 250 масканларда ва 53 та маҳалла идораларида 10 минг 485 нафар ўқувчи ва мураббийлар, ишчи хизматчилар ва маҳалла фаоллари билан кенг қамровли учрашувлар ҳамда йиғилишлар ўтказилиб, жами 48 минг 786 нафар фуқаролар билан ёнғин хавфсизлиги таъминлаш юзасидан тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ушбу профилактик тадбирлар 2018 йилнинг 20 февраль кунидан бошлаб, 02 март кунига қадар, ҳар бир туманлар ҳудудида мақсадли тадбирлар ўтказиб борилиши йўлга қўйилиб, ушбу тадбирларда 300 дан ортиқ турли соҳа ва жамотчилик вакиллари қатнашиши таъминланиб, бундай тадбирлар 20-23 февраль кунлари Учтепа, Шайхонтохур, Олмазор ва Чилонзор туманлари худудида ўтказилган.  

Азиз юртдошлар!

Халқимизда огоҳлик, ҳушёрлик хавфсизликка кафолат деб бежиз айтилмайди. Эхтиётсизлик, эътиборсизлик кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлишини юқоридаги мисоллардан кўриш мумкин. Оддий бепарволик ва лоқайидлик сабабли келиб чиқаётган ҳар бир ёнғин инсонларнинг хаётига, уларнинг яқинларига хавф-хатар солиши ва кўп машаққатлар эвазига бунёд этилган уй жойларини, йиллаб йиғиб тўплаган молу-мулкларини бир зумда ёниб кетишига олиб келади.

Бундай холатларни олдини олиш учун доимо турар жой бинолар атрофларини ўз вақтида тозаланг ва озода тутинг, ахлат ва маиший чиқиндиларни махсус ажратилган жойга ташланг, газ ва электр ускуналарини қоидаларга риоя қилган ҳолатда ишлатинг, вояга етманган фарзандларингизни ёлғиз назоратсиз қолдирманг, уйингиздан чиқиб кетаётиб барча газ, электр ускуналарини текширинг ва ўчиришни унутманг!

Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқа турли хилдаги кўнгилсизларни олдини олиш ўз қўлингизда. Бунинг учун барча ёнғин хавфсизлиги қоидаларга тўлиқ риоя қилинг!  

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.

3326
0