Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ҳибсхонаси жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтди.
Бу ҳақда Ўзбекистон адлия вазирлиги Telegram ижтимоий тармоғидаги каналида хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш ва бузишдан бўшаган ер майдонида замонавий дам олиш маскани барпо этиш вазифаси юкланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида мазкур ҳибсхона Зангиота туманига кўчирилган эди.