• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 13 апреля 2018

Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига сафари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

3386
0
president.uz

Президентимиз ўтган йилнинг 17 май куни вилоятга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёни билан танишган эди.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида 2017 йил якунига кўра, умумий қиймати 507 миллиард 200 миллион сўм инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ҳисобига 1 минг 108 катта ва кичик лойиҳалар доирасида янги қувватлар ишга туширилиб, 6 минг 200 янги иш ўринлари ташкил этилди.

Вилоятда 2017-2018 йилларда 1 минг 820 янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзонлаштирилган уй-жойлар қуриб битказилиши кўзда тутилган бўлиб, айни чоғда, уларнинг 826 таси фойдаланишга топширилган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” дастури асосида Ховос туманидаги Ховособод қишлоғи намунали қишлоққа айлантирилиб, одамларга муносиб турмуш шароити яратилди.

ЎзАнинг хабарига кўра, Президентимизнинг навбатдаги ташрифи давомида ҳам вилоятни янада ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши, аввалги ташрифда берган топшириқларнинг ижроси, аҳолининг талаб-эҳтиёжлари билан бевосита танишиш кўзда тутилган.

3386
0