• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 апреля 2018

Ўзбекистонлик чегарачилар қирғиз фуқаросини отиб қўйишганига аниқлик киритилди

Аввалроқ, ўзбекистонлик чегара қўшинлари ҳарбийлари томонидан Қирғизистон Республикаси фуқароси отилгани ва у олган жароҳати сабабли вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.

4209
0
Sputnik

Эслатиб ўтаман, бугун, 7 апрель куни Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати Жалолобод вилояти Мамай Аксий тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган маҳаллий аҳоли вакили 1984 йилда туғилган Ф.Мга ўзбекистонлик чегарачилар томонидан ўққа тутилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Афсуски бу хабарлар тўлиқ ўзини оқлагани йўқ.

“UzNews.uz” нинг Ҳукуматдаги ишончли манбаси хабарига кўра, қирғизистонлик фуқаро Ф.М Ўзбекистон Республикаси чегарасини ноқонуний тарзда, тахминан 400-500 метр кесиб ўтгани айтилмоқда.

Номаълум сабабга кўра, давлат чегарасини бузиб ўтган фуқаро чегара қўриқчилари томонидан тўхтатиши кераклиги борасида огоҳлантирилган, лекин у бунга амал қилмасдан ҳаракатини давом эттирган.

Шунингдек, номаълум шахснинг қочишга ҳаракат қилганида чегарачилар ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узишгани ҳам таъкидланмоқда.

Шундан сўнг, ўзларининг муқаддас бурчларини бажараётган Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари ҳарбийлари қоидага мувофиқ унга қарата ўқ узишга мажбур бўлишган. У Қирғизистон чегара ҳудудига қайтиб ўтган ва ўзини кутиб турган шерикларининг автомашинасига чиқиб олган.

Тахминларга кўра, чегарани ноқонуний кесиб ўтган қирғизистонлик фуқаро шерикларининг автомашинасида шифохонагача етиб бормасдан вафот этган.

4209
0