• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 21 апреля 2021

Ички ишлар вазирига икки ўринбосар тайинланди

ИИВ тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди.

2149
0
ИИВ

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич тайинланди.

Тайинловга қадар Б. Абдуллаев Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

2149
0