• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 15 января 2018

Ўзбекистон кафе ва ресторанлари 24 соат ишлашлари мумкин бўлади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон жамоат тановул муассасалари тегишли сертификатга эга бўлишса ва ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлай олишса 24 соат ишлашларини маълум қилди.

2739
0
Мадина Нурматова

Қўмита томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бу ҳақда 15 январь куни ўтган матбуот анжуманида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Давлат қўмитаси раисининг таъкидлашича, бунинг учун кафе ва ресторанлар бошқа мамлакатларда кенг қўлланиладиган tourist-friendly сертификациясидан ўтишлари лозим.

У шунингдек асосий талабларни айтиб ўтди: санитария меъёрларига риоя этилиши, инглиз тилидаги меню ва бошқалар.

Бундай сертификат эгаларига инглиз тилида тузилган махсус сифат белгиси топширилади.

2739
0