• 12 482 сум
    69.4
  • 14 541 сум
    154.08
  • 155 сум
    0.95
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 482 сум
    69.4
  • 14 541 сум
    154.08
  • 155 сум
    0.95
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 26 сентября 2017

Шавкат Мирзиёев Татаристон раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихоновни қабул қилди.

2486
0
ЎзР Президенти матбуот хизмати

Учрашувда амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уни аниқ мазмун билан бойитишга доир масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, автомобилсозлик, машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги тармоқлари, ахборот технологиялари соҳаси ва бошқа йўналишларда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданий-гуманитар алмашув ва сайёҳлик соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма дастурларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Татаристон Президенти Рустам Миннихонов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.

2486
0