• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 9 ноября 2017

Тошкентдаги даҳшатли ЙТҲда эркак киши ҳалок бўлди

7 ноябрь куни тунги соат 03:30 ларда, Олмазор туманидаги Шифонур ва Қора-қамиш кўчалари кесишган чорраҳада натижаси ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди.

4567
0
Тошкент Шаҳар ИИББ

1968 йилда туғилган эркак киши, ҳушёр ҳолатда “Нексия” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1991 йилда туғилган маст ҳолатдаги ҳайдовчи бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Мазкур тўқнашув натижасида “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

4567
0