• 12 196 сум
    3.94
  • 14 141 сум
    144.78
  • 152 сум
    8.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 196 сум
    3.94
  • 14 141 сум
    144.78
  • 152 сум
    8.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 22 апреля 2021

Наманганда аёл 4 ёшли боласи билан ўзини каналга ташлади

Аёл тунда фарзанди билан ўзини каналга ташлаб, жонига қасд қилди.

1415
0
Миллий гвардия

22 апрель куни соат 01:20 ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманидан ўтган Норин дарёси устидаги кўприк қирғоғига тушган 38 ёшли Х.М. 2017 йилда туғилган фарзандини ўзига боғлаган ҳолда сувга ташлади. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро А.А.лар томонидан аёл ва 4 ёшли бола қутқарилиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

1415
0