Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро 1 миллион 600 минг сўмга авиачипта олиб Туркияга жўнаб кетади.
Авиакасса ходимининг онлайн комьютер базасида қилган хатоси сабабли, авиачипта бекор қилиб юборилади.
Бунинг натижасида фуқаро Туркияга етиб боргач, аэропортнинг ўзидан Ўзбекистонга қайтариб юборилади.
Бундан кейин фуқаро Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 1007 ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, ўз ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганини хабар қилади.
Бош прокуратура ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида бу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилади ҳамда Авиакасса ва унинг ходими истеъмолчига зарар келтиргани аниқланади.
Бунинг натижасида, фуқарога етказилган зарар Авиакасса ходимидан ундириб берилди.