• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 декабря 2017

Тошкент халқаро аэропорти туман сабабли вақтинча ёпилди

Бугун, 20 декабрь куни ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти вақтинча ёпилди.

2624
0
flyertalk.com

Ҳаво бандаргоҳи ҳудудида кучли туман кузатилди, кўриниш даражаси эса минимумдан паст деб топилди.

МАК матбуот хизматининг хабар қилишича, аэропорт Истанбул, Минск, Санкт-Петербург, Тель-Авив, Бишкек ва Римдан келган рейсларни қабул қила олмаган. Самолётлар Самарқанд ҳамда Навоий аэропортларига қўнишган. Бошқа қўниш жойларига Париж ва Лондондан келадиган рейслар, шунингдек, Turkish airlines авиакомпанияси самолёти йўналтирилган.

Миллий авиаташувчи йўловчилардан рейсларнинг учиш ёки қўниш вақтини қуйидаги талафон рақамлари орқали аниқлаштиришларини сўрайди: +99871 140-28-01 /02 /03 /04.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги аэропортлардаги рейсларнинг ҳолатини миллий авиакомпаниянинг онлайн таблоси орқали билиб олиш мумкин.

Миллий авиакомпания экипажлари об-ҳаво шароити яхшиланиши ҳамоно рейсларни амалга оширишга тайёр.

2624
0