"UzNews.uz" нашрининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ишончли манбаси хабарига кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро С.А. Туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига олиб келиниб, у билан суриштирув олиб олиб борилганида, ўз уйининг ошхонаси юқори кисмида “Ҳизбут-таҳрир” материаллари мавжудлиги ҳакида маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан, Жиноят қидирув бўлими ходими томонидан суриштирув ишлари олиб борилганида, ушбу варақалар унинг марҳум отаси С. А. га тегишли эканлиги аниқланган. Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, “Ҳизбут-таҳрир” варақалари тегишлилиги айтилган С.А. 2007 йилда вафот этган.