• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 апреля 2018

40 ёшли фуқаро онаси ва синглисини ўлдириб, жасадларни ёқиб юборди

Дастлабки маълумотларда, она ва унинг қизи уй ҳаммомидаги балондан сизиб чиққан газ ҳамда ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида бўлган ёнғинда вафот этгани айтилган эди.

4302
0
Google харита

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 2018 йил 14 апрель куни, “Обод” МФЙ Гулзор кўчаси 17-уйда яшаган, 1982 й.т. Ф.Каримовани уйи ҳаммомида газ балонидан сизиб чиқиб хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиши натижасида ҳаммом олдида жойлашган ўтинхонанинг ички қисми ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида Ф.Каримова ҳамда, бирга яшаган онаси, 1953 й.т. М.Турдиеваларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган эди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида марҳума М.Турдиеванинг ўғли, “Дўстлик” МФЙ Фирдавсий кўчаси 38-уйда яшовчи, 1978 й.т. А.Турдиев олдиндан бўлган адовати туфайли қасд олиш мақсадида 12 апрель куни соат 15.00ларда, онаси, марҳума М.Турдиевани уйига бориб, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни ва ўгай синглиси, Ф.Каримоваларни боши ва танасининг турли жойларига темир бўлаги билан уриб ўлдириб, жиноятни яшириш мақсадида А.Турдиев 13 апрель куни соат 21.00ларда, шу ерга қайтиб келиб, жасадларни устига керосин суюқлигини сепиб, ўтинхонадаги газ балонни очиб, олов ёқиб, ўзи воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, А.Турдиев қўлга олинган.

4302
0