• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 января 2018

Наманганда ойлик йўл чипталари жорий қилинди

2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб Наманганда “Ягона”, “Tалаба”, “Ўқувчи”, “Нафақа олувчи ва ногирон” турларидаги ойлик йўл патталари амал қилади

2782
0
namangan.uz

Наманган шаҳри ҳокимининг 2018 йил 18 январдаги 54-сонли қарорига асосан 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб шаҳар йўналишларида қатновчи автобусларда имтиёзли, арзонлаштирилган ойлик йўл чипталари фойдаланилиши белгиланди.

Имтиёзли ойлик йўл патталарининг нархлари йўлкира тарифи 600 (олти юз) сўм бўлганда қўйидагича:

“Ягона” турдаги патталар 23 фоиз чегирма билан сотилади, нархи – 48 минг сўм;

“Tалаба” – 50 фоиз имтиёз билан сотилади, нархи 24 минг сўм;

“Ўқувчи” – 50 фоиз билан сотилади, нархи 24 минг сўм;

“Нафақа олувчи ва ногирон” – 50 фоиз имтиёз билан сотилади, нархи 24 минг сўм.

Ойлик йўл патталари 2018 йилнинг 25 феврал кунидан бошлаб Наманган шаҳрининг “Чорсу”, “Сардоба” ва 1-кичик туман “Aвтосалтанат” ҳудудида (ҳар ойнинг 25-санасидан, кейинги ойнинг 5-санасигача) сотилиши ҳам маълум қилинган.

2782
0