• 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 мая 2018

“Тошшаҳартранcхизмат” автобус фуқарони уриб юборганига аниқлик киритди

2018 йил 10 май куни “Uznews.uz” мобиль мухбири Тошкент шаҳрида 24-автобус фуқарони уриб юборгани ва жабрланувчи шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.

2954
0
UzNews.uz

“Тошшаҳартранcхизмат”нинг бош мутахассиси У.Тўрабековнинг “UzNews.uz” га хабар қилишича, ЙТҲ 9 май куни соат тахминан 22:00 да содир бўлган. ЙТҲда “2-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчиси Каримов Толиб (1994 й.т., стажи 2017 йилдан), давлат рақами 01 162 VCA бўлган, “Мерседес-Бенц” русумли, сарой рақами 90-бўлган автобусини 24-йўналишда, “Юнусобод тумани 6-мавзе” АШБдан, “ТТЗ” АШБ томон ҳаракатланиб, Юнусобод тумани 4-мавзе, “Биллур” тўйхонаси томон, йўлнинг пиёдалар ўтиши учун белгиланмаган жойдан ҳаракатланган пиёда Бросиов Стас Александровични туртиб юборган. Натижада 1985 й.т. С.А.Бросиов тан жарохати олиб, “жигар эзилиши, сийдик йўли тешилиши ва тоз суяги синиши” ташхиси билан “7-сонли шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси”да тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу ҳолатда ҳайдовчи тезликни белгиланган меъёрдан оширмаганлиги (тезлиги соатига 60 км. бўлган), унинг меъёрий иш режими, дам олиши талаб даражасида эканлиги (май ойининг 9 санасида ишга чиқган) ҳамда “7-сонли шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси”нинг жонлантириш бўлими шифокори Д.Ш.Асадовнинг ташхисига кўра, фуқаро С.А.Броисов спиртли ичимлик таъсирида бўлганлиги ҳам тасдиқланган.

Дастлабки хулосага кўра, фуқаро С.Броисов спиртли ичимлик таъсирида, пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган йўлнинг автотраспорт қатнов қисмидан йўлни кесиб ўтганлиги оқибатида ушбу ЙТҲ содир бўлган.

Ҳозирда фуқаро С.А.Броисов палатага олиниб, соғлиги “нормал” холатда эканлиги ва “2-автобус саройи” МЧЖ томонидан барча керакли дори-дармон воситалари билан таъминланиш холидан ҳабар олиб, керакли ёрдам кўрсатилмоқда.

Бу воқеа ортидан Жамият ўз таркибидаги барча йўловчи ташувчи корхоналарга “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий риоя қилиш, кутилмаган холатларда хавфсизлик чораларини кўриш ҳамда тезликни белгиланган меъёридан оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш бўйича навбатдан ташқари йўриқнома ўтказиш бўйича “Махсус хабарнома” юборилганини ҳам маълум қилинди.

2954
0