• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 11 декабря 2017

Мирзиёев ва Эрдўғон телефон орқали ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Бугун, 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

2504
0

Мулоқот аввалида Туркия Президенти давлатимиз раҳбарини мамлакатимизда таркибий ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичини амалга ошириш бўйича қўлга киритилган амалий натижалар билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида барқарор ва юксак тараққиётни таъминлашга қаратилган сиёсатни юқори баҳолагани учун чуқур миннатдорлик билдирди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Мулоқотда давлат раҳбарлари жорий йил октябрь ойида Туркия Республикасига олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Савдо-иқтисодий, технологик, молия-сармоявий, транспорт, туризм ва маданият соҳаларидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида ўзаро самарали алоқаларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

Президентлар, шунингдек, Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити кун тартибидаги масалалар, жумладан, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бошқа долзарб масалалари бўйича фикр алмашдилар.

2504
0