UzNews.uz муҳбири шахсан пойтахт банкларининг бирида бўлиб, 100 АҚШ долларини бир долларга 8000 сўм курсида алмаштирди.
Банкда маълум қилишларича, 15 млн. сўмгача ($1 875) сотганда фуқаро паспорти ёки махсус рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди. Ўзбекистон фуқароси хорижий валюта сотиб олган ҳолатда махсус валюта пластик картаси очилиб, пуллар ўша картага тушириб берилади.
Эслатиб ўтамиз, фуқаро-резидентлар бир АҚШ долларини банклардан 8 150 сўм эвазига олишлари, 8 000 сўмга сотишлари, еврони эса 9 526 сўмга олишлари ва 9 705 сўмга сотишлари мумкин.