Хусусан, 6 сентябрь куни Тошкент - Термиз автомобиль йўлининг 832 км.да NEXIA автомашинаси ҳайдовчиси MAN юк машинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, яна иккита NEXIA автомашиналари билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида 6 нафар шахс, шу жумладан бир нафар вояга етмаган воқеа жойида вафот этишган. Яна 6 нафар шахс турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.