• 12 056 сум
    36.54
  • 14 009 сум
    24.43
  • 169 сум
    3.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 056 сум
    36.54
  • 14 009 сум
    24.43
  • 169 сум
    3.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 10 июля 2017

Президент Сергелидаги уй-жойлар қурилиши билан танишди

Бугун, 10 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманининг 6-мавзесидаги уй-жойлар қурилиши билан танишди.

2858
0

Бугун Сергели туманининг 6-мавзеси улкан қурилиш майдонига айланган. Бу ерда 66 та 7 қаватли уй бунёд этилмоқда. Улар Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилади. Мазкур турар жойлар туфайли 2 минг 500 дан зиёд оила янги уйга кўчиб ўтади.

Президентимиз қурилаётган уйларнинг бирига кириб, у ерда яратилаётган шароитлар билан танишди.

“Мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича замонавий тизим яратилди, деди Шавкат Мирзиёев. Бу одамларнинг кўп йиллик орзу-истакларини рўёбга чиқарадиган муҳим йўналиш. Бу ишларни ўз вақтида бошламаганимизда шундай натижага эриша олармидик”.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги ишларни яна бир бор танқидий кўриб чиқиш, одамлар ҳаёти учун яратилаётган қулайликларни янада ошириш, бунда масаланинг ҳар бир жиҳатига эътибор бериш зарурлигини таъкидлади.

Қурилиш ташкилотларининг моддий-техник ва кадрлар салоҳиятини кучайтириш, массивларда манзарали дарахтлар ва гуллар экиш, шаҳарсозлик маданиятини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Бу ерга кўчиб келадиган аҳолининг дунёқарашини бойитиш ва масъулиятини ошириш, аёллар ва ёшлар учун иш жойлари ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ерда Сергели туманини комплекс ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар намойиш этилди.

2858
0