Корея томонидан тақдим этилган рўйхтага асосан 2018 йилнинг 24 ва 26 март кунлари “Миллий банк”нинг марказий шаҳобчалари орқали тўловни амалга оширган фуқаролар (Рўйхат), 28 март куни соат 09-00 дан 29 март соат 18-00 га қадар Агентликнинг расмий веб сайти http://www.migration.uz/uz/anketa/ орқали онлайн рўйхатга олиш ўтказилади.
Қайд этилган санадан бошқа кунлари рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд эмас.
Фуқаро ўз шахсига оид маълумотларни киритиши ҳамда фуқаролик паспортининг ламинат қисмини ҳамда 3.5 x 4.5 см ҳажмдаги ўз фотосуратини юклаши лозим. Сўровноманинг тўлдирилиши, паспорт ва расмни тўғри юкланишига ҳар бир номзод ўзи масъул.
Сўровнома тўлиқ тўлдирилгандан сўнг юбориш тугмасини босилади ва фуқаронинг сўровномаси агентлика электрон тарзда келиб тушади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига кўра, маълумотлар олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг қуйидаги телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин: 0371-202-33-44, 0371-202-33-55, 0371-202-33-66, 0371-202-33-99.