2017 йилнинг 22 май куни тахминан соат 17:30 да Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида фоҳишахона аниқланганлиги маълум қилинган.
Цой Мария ва Ибрагимов Каримлар ғаразли ва бошқа паст ниятда, Цойнинг хонадонини фоҳишахонага айлантириб, 140.000 сўм пул эвазига фуқаролар “М” ва “Б” ларга жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Цой ва Ибрагимовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми (фоҳишахона бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.