19 июнь куни халқ депутатлари Бекобод шаҳар ва туман кенгашида навбатдан ташқари сессия ўтказилди.
Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилган. Зафар Жоруллаевич Файзуллаев Бекобод шаҳри ҳокими, Отабек Убайдуллаевич Исроилов эса Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Бекобод туманига аввал ҳокимлик қилган Туробжон Жўраев жорий йилнинг 13 июнь санасида Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланган эди.