• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 3 ноября 2017

Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведевни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган ва МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этадиган Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.

1878
0

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон – Россия муносабатларини янада кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма кооперация лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.

Мамлакатларимиз шериклик муносабатлари ва ўзаро амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.

1878
0