• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 26 апреля 2021

Наманганда икки фуқаро тупроқ остида қолиб, вафот этди

Улар кўп қаватли уйларга канализация тармоғини тортиш учун траншея ковлаш ишларини олиб борган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

1233
0
Наманган вилояти ФВБ

Наманган вилояти прокуратураси Ахборот хизмати хабарига кўра, 24 апрель куни соат 14:10 ларда қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйларга канализация тармоғини тортиш учун траншея ковлаш ишлари олиб борилаётганда бахтсиз ҳодиса содир бўлди.  

Тупроқ қатламининг ўпирилиб кетиши натижасида 4,5 метр чуқурликдаги траншея ичида ишлаётган 2 нафар ёлланма ишчилар тупроқ остида қолиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Аниқланишича, “Azizbek Avtogaz Servis” МЧЖ томонидан канализация тармоғини тортиш учун ер участкасида қазиш ишларини амалга оширишга шаҳар ҳокимининг тегишли рухсатномаси олинмаган.

Ҳозирда вафот этган шахсларнинг ўлими сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1233
0